
Хабариниз бор, Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси ОЧЛ 2-туридан ўрин олган баҳсда Саудия Арабистонининг "Ал-Таъавун" жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев мазкур баҳс ҳақида фикр билдирди.
"Пахтакор" ғолиб чиққан бўлса-да, кўнгил тўлмаган жиҳатлар бор. Ҳожимат ва Икром майдонга тушгунига қадар футболчиларимиз ўз ўйинларига қўша олишмаяпти. Ваҳоланки, ўз мухлислари қаршисида ётиб олиб, ўйин темпини сунъий тушираётган (Пахтакорни тўхтатиш учун) бундай жамоани иложи борича янчиб ташлаш керак. Менимча, мухлисларга ғалабадан кўра кўпроқ футболчилар кўзидаги ўт ва уларнинг ғалабага ўта чанқоқлиги зарур", - дея ёзиб қолдирди Имомхўжаев. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар