00:50 / 12.04.2022
1 153

Рўзиқул Бердиев: "Фақатгина 2-таймда ўз ўйинимизни кўрсата олдик"

Рўзиқул Бердиев: "Фақатгина 2-таймда ўз ўйинимизни кўрсата олдик"
Осиё Чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган "Насаф" - "Ал-Веҳдат" учрашувида вакилларимиз 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

"Гувоҳи бўлганингиздек, икки хил тайм кўрдик. Биринчи бўлимда ўз ўйинимизни кўрсатишга қийналдик, аммо иккинчи 45 дақиқаликда режаларимизни майдонда кўрсата олдик. Рақиб тўп назоратини яхши амалга оширгани учун биринчи таймда бу осон кечмади. Иккинчи бўлимга келсак, рақиб чарчади ва биз бўлим охирида ҳужумлар сонини оширдик, натижада, гол уришга муваффақ бўлдик.

Ҳозирча гуруҳ пешқадами бўлиб турибмиз. Аммо бироздан сўнг квартетдаги иккинчи баҳс старт олади. Бу беллашув натижаси ҳақида нимадир дея олмайман. Бу - футбол. Олдимизда яна 4 та ўйин бор, барчаси ўзгариб кетиши мумкин
".

Марко Станоевич: "Биз бугун ўзимизнинг энг яхши ўйинимиз, даражамиз ва менталитетимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик, мураббийнинг кўрсатмалари бизга катта ёрдам берди, шу омиллар ғалабага сабаб бўлди деб ўйлайман".

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев: "Фақатгина 2-таймда ўз ўйинимизни кўрсата олдик"