
Осиё чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган "Ал-Файсали" - "Ал-Садд" учрашуви ниҳоясига етди. Ушбу баҳсда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиннинг 4-дақиқасиданоқ Хассан Ал-Хайдос ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 16-дақиқада Хишам Фаик мувозанатни тиклади. 53-дақиқада Жулио Тавареш саудияликларнинг иккинчи голини урди ва "Ал-Садд" устидан қозонилган ғалабага улкан ҳисса қўшди.
Шу тариқа, "Ал-Файсали" очколари сонини 4 тага етказиб олди ва "Насаф" билан бирга гуруҳда етакчилик қилмоқда. "Ал-Садд" ҳисобида ҳозирча 1 очко мавжуд.
"Ал Файсали" - "Ал Садд" 2:1
Голлар: Ҳассан ал-Ҳайдос (4, 0:1), Ҳишам Фаик (16, 1:1), Хулио Таварес (53, 2:1).
"Ал Файсали": Мустафо Малаеках, Солих ал-Қумайзи, Аҳмад Асири, Муҳаммад ал-Амри (Ҳолид ал-Каби, 76), Волид Аҳмад, Ҳуссайн ҚОсим, Исмоил Силва, Хишам Фаик, Абдулрахмон ал-Давсари, Мартин Бойл (Муҳаммад ал-Саяри, 82), Хулио Таварес.
"Ал Садд": Саад ал-Шиб, Буалем Хухи, Санти Касорла, Гильерме, Али Асадалла (Родриго Табата, 73), Жунг Во-Юнг, Тариқ Салмон, Муҳаммад ал-Баяти, Ҳассан ал-Ҳайдос (Юсуф Абдурисақ, 73), Багдад Бунеджах, Акрам Афиф. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар