09:01 / 12.04.2022
1 567

Марко Станоевич камера қаршисида нима дегани ва "Ал-Веҳдат" қандай мағлуб этилгани ҳақида интервью берди

Марко Станоевич камера қаршисида нима дегани ва "Ал-Веҳдат" қандай мағлуб этилгани ҳақида интервью берди
“Насаф” клуби Осиё Чемпионлар лигасининг 2-турида Иорданиянинг “Ал-Веҳдат” жамоасига қарши майдонга тушди. Қийин кечган баҳсда вакилларимиз 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Ўйин қаҳрамони эса сўссиз Марко Станоевич бўлди. Унинг иккита голи “Насаф” учун ОЧЛдаги илк ғалабани тақдим этди. Легионер сифатида ушбу ижрочи жамоаси учун қанчалик муҳим ҳамда фойдали футболчи эканини яна бир карра исботлаб қўйди. Ўйиндан кейин Станоевич Sports.uz мухбирига интервью берди.

- Марко, ажойиб ўйин ва дублга эришганингиз билан табриклайман. Айтинг-чи, учрашувдан олдин иккита гол ураман деб ният қилганмидингиз?
- Йўқ албатта, буни кутмагандим. Аммо голларим билан жамоамнинг ғалабасига ҳисса қўшганимдан хурсандман. Бу “Насаф”нинг, бутун жамоанинг ғалабасидир.

- Бир сўз билан айтганда, якунига етган ўйин хусусида қандай хулосага келдингиз? Масалан, рақиб қандай таассурот қолдирди?
- Айтишим керакки, рақиб ҳам анойи эмасди. Шу сабабдан ўйин чоғида дарвозамизга гол киритишлари учун жуда қулай вазият бўлди. Бироқ бунга имкон бермай, шундай рақибни ютишга эришдик.

- “Насаф” 1-турдаёқ “Ал-Садд” устидан ғалаба қозониши мумкин эди. Чунки рақиб майдонда икки футболчи кам бўлиб қолганди. Ғалаба учун нима етишмади?
- “Ал-Садд”га қарши беллашув биз учун бу мавсумда Осиё Чемпионлар лигасидаги биринчиси эди. Шу боисдан ҳам ҳаяжон босди, чоғи. Шундай бўлса ҳам ўйинни яхши ўтказдик. Аммо сон жиҳатдан устунликка эришган бўлсак-да, яна гол киритишнинг иложи бўлмади. Табиийки, сон жиҳатдан устун бўла туриб, ғалаба қозона олмаслик алам қилади. Бироқ бугун мухлисларимизни чиройли ютуқ билан қувонтирдик ва ОЧЛдаги йўлимизда давом этяпмиз.

- “Ал-Веҳдат” дарвозасига гол ургач, камерага қараб гапирдингиз. Айтинг-чи, ўша вазиятда нима дедингиз?
- Ўғлим билан қизимни яхши кўришим ҳақида гапирдим, улар ўйинни телевизор орқали томоша қилишаётганди.

- Шунингдек, пенальтини паненко услубида чиройли йўлладингиз. Мана шундай гол уриш хаёлингизда эдими ёки кутилмаганда ўйлаб қолдингизми?
- Ҳар доим пенальтини турлича тепаман. Бугун ҳам шу хислатимга амал қилдим.

- Бу йил Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич мусобақалари марказлашган ҳолда ўтказиляпти. Беллашувларнинг бир жойда ташкил қилиниши сизга ёқадими?
- Ўтган йили ОФК Кубогида ўйнадик. Бу йил эса Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этяпмиз. Шундай экан, бундай мақомдаги учрашувларга кўникиб бўлдик.

- Шунингдек, “Ал-Веҳдат”га қарши учрашувда иккита гол урган ҳолда ўйиннинг энг яхши футболчисига ҳам айландингиз. Шахсий ютуқларни ёқтирсангиз керак-а?
- Шахсий натижалар ёқимли, албатта. Лекин мени биринчи навбатда тўп сураётган жамоамнинг ишлари ва натижалари кўпроқ қизиқтиради.

- Умуман олганда, голларингизни кимга бағишладингиз?
- Голлар киритиш ўйинчига икки ҳисса қувонч бағишлайди. Асосийси, голларим клубнинг ғалабасига ёрдам берди. Урган голларимни жароҳат олган жамоадошларим Шерзод Насруллаев билан Ғолиб Ғайбуллаевга бағишлайман ва уларнинг тезроқ соғайиб, сафга қўшилишларини истаб қоламан.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Марко Станоевич камера қаршисида нима дегани ва "Ал-Веҳдат" қандай мағлуб этилгани ҳақида интервью берди