date

Европа Чемпионлар Лигасида ярим финал жуфтликлари маълум бўлди

Европа Чемпионлар Лигасида ярим финал жуфтликлари маълум бўлди
Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг чорак финал жавоб баҳслари 12 ва 13 апрель кунлари бўлиб ўтди ҳамда ярим финал иштирокчилари маълум бўлди.

Ярим финалга Ла Лига ва АПЛнинг иккитадан жамоаси йўл олди. Финак йўлланмаси учун «Реал» «Манчестер Сити»га қарши баҳс олиб борса, «Ливерпуль» «Вильярреал» билан беллашади.

«Реал» чорак финалда «Челси»ни ортда қолдирди (3:1, 2:3), «Манчестер Сити» эса «Атлетико»дан устун келди (1:0, 0:0). Ўз навбатида «Вильярреал» «Бавария»ни (1:0, 1:1), «Ливерпуль» эса «Бенфика»ни мусобақадан чиқариб юборди (3:1, 3:3).

Ярим финалнинг дастлабки баҳслари 26 ва 27 апрель кунлари, жавоб ўйинлари эса 3 ва 4 май кунлари бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Европа Чемпионлар Лигасида ярим финал жуфтликлари маълум бўлди