13:44 / 14.04.2022
1 599

Даврон Файзиев: "Улар ўз уйида ботқоқ юзага келтирди"

Даврон Файзиев: "Улар ўз уйида ботқоқ юзага келтирди"
Хабарингиз бор, кеча ЕЧЛ чорак финалидан ўрин олган "Атлетико" - "Манчестер Сити" учрашуви бўлиб ўтди. Унда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Илк баҳсда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган "шаҳарликлар" кейинги босқичга йўл олди.

Таниқли журналист Даврон Файзиев ушбу учрашув ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Таймлар икки хил бўлгани каби, ўйин кунлари ҳам фарқ қилади. Бир кун аввалги шоулардан сўнг бу сафар футболнинг бошқачароқ кўринишига гувоҳ бўлдик. "Манчестер Сити" жуда катта қийинчилик билан ярим финалга чиқди. Атлетико ўз уйида ботқоқ юзага келтирди. 1-таймда ҳимояланди, уддалади. 2-бўлимда ҳужумга ўтди, яқин келди, уролмади, натижада синдиришни бошлади.

Қизил, жанжал, сариқлар… одатдагидек. "Сити" Симеоненинг қопқонларидан катта талофатлар билан бўлса ҳам омон чиқди. 0:0, ўша ўтган сафарги битта гол ҳаммасини ҳал қилди. Ярим финалда "Сити" яна Мадрид билан ўйнайди. Бошқачароғи, ҳужумга мойилроғи. "Реал
", - дея ёзиб қолдирди Даврон Файзиев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Даврон Файзиев: "Улар ўз уйида ботқоқ юзага келтирди"