"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью Конференциялар Лигаси 1/4 финали жавоб учрашувида "Буде-Глимт" устидан қозонилган ғалаба (4:0) ҳақида фикр билдирди.

"Асосийси, ярим финалга чиқанимиз. Биринчи дақиқаларданоқ юқори босим ўтказдик, шиддатли ва ҳимояда ишончли ўйнадик. 2:0 бўлиб турган пайтда ўйинда ғалаба қозонишимизни ҳис қилдик.
Биринчи ўйинда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганимизга қарамасдан, кучлироқ эканлигимизни билардим. Тўғрисини айтсам, ушбу рақибни тўртта ўйинда фақат бир марта мағлуб этганимизни қабул қилиб бўлмайди. Аммо бу ғалаба ҳаммасидан муҳим эди. 1:2 ҳисоби 5:2 га айланди. Сифатли ўйнаш – бу яхши. Ғалабага эришиш– ажойиб.
Сифатли ўйиндаги мағлубият фақат жамоанинг ўзига хослиги ҳақидаги ўйлар билан ўзини юпатадиганларни хурсанд қилиши мумкин. Аммо улар ҳеч нарса ютмайдилар.
Ишонаманки, "Рома" одамлар ўйлагандан ҳам яхшироқ ўйнайди. Биз узоқ вақт давомида ютқазмадик, буни ирода кучига боғлаш жуда осон. Гап шундаки, бизда уюшган жамоа бор ва биз бундан-да яхшироқ ўйнай оламиз.
Танаффусда футболчиларга гап рақибни камситиш, Норвегиядагидек 6:1 ҳисобида ғалаба қозониш эмас, ярим финалга чиқиш эканлигини айтдим. Жамоа эса бунга лойиқ эди", – деди португалиялик мутахассис. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар