
Бугун Ўзбекистон профессионал бокс федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.
Манбага кўра, йиғилишда федерация Ижроия қўмитасининг янги таркиби тасдиқланди. Унда ҳозирда Халқаро кураш ассоциацияси (IKA) бош котиби сифатида фаолият юритиб келаётган Умид Якубов Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси президенти этиб сайланди.
Тажрибали мутахассис, тадбиркор Ғофур Раҳимов биринчи вице-президент лавозимини эгаллади. Шунингдек, Зиёвуддин Хожиниёзов федерация вице-президенти бўлди. Улар вазифаларига жамоатчилик асосида сайланишди.
Маълумот учун, бунгача Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси раиси сифатида Исроил Юнусов, биринчи вице-президент сифатида эса Абдуллоҳ Сагдиев фаолият юритиб келаётган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар