Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида биринчи давра якунланди. Клубларимиз учун 18 апрелдан 4-тур баҳслари старт олади. Дастлаб "Пахтакор" шу куни ўйин ўтказса, 20 апрелда "Насаф" иштирокидаги учрашув шоҳидига айланамиз.
Суперлига чемпиони ҳисобланган "шерлар" 3 очко (1 ғалаба, 2 мағлубият) билан гуруҳда охирги ўринни эгаллаган. Кубок соҳиби "аждарлар" эса 4 очко (1 ғалаба, бир дуранг, бир мағлубият) жамғарган ҳолда 3-поғонани банд этган.
Ушбу натижалар квоталарга таъсир қилади. Шу боис мухлислар халқаро майдонда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган клублардан яхшироқ натижалар кутмоқда. Жумладан таниқли шарҳловчи Мурод Ризаев ҳам.
- Буёғига "Пахтакор" ҳам, "Насаф" ҳам ютқазмаслиги керак. Жадвалда Эрон, Қатар биздан ўтиб кетиши мумкин.
Тўғри, ҳали июнда "Сўғдиёна" ҳам қўшилади. Лекин барибир иккинчи даврада футболчиларимиз жон жахдлари билан ўйнаб нималарга қодир эканликларини кўрсатишлари керак. Араб клубларидаги легионерлар кучлироқ, тажрибалироқ эканлигини ҳис қилиб масъулиятни ошириш керак. "Пахтакор", " Насаф" йигитлари... Ватан учун олғаааа, - дея қўллаб-қувватламоқда Мурод Ризаев. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди