
"Ал-Духайл" билан беллашувдан аввал "Пахтакор" бош мураббийи Славче Войнески ва ҳимоячи Фарруҳ Сайфиев матбуот анжуманида қатнашиб, ўйин ҳақида фикрларини билдиришди.
Войнески: - Эртага бизни қизиқарли ва муҳим ўйин кутиб турибди. Иккинчи давра баҳслари бошланади. Мақсадимиз - чиройли футбол кўрсатиш ва ғалаба қозониш. Шогирдларим ва бутун жамоа билан фақат ютуқ ҳақида ўйлаяпмиз. Мухлисларимиз биздан ижобий натижалар кутишмоқда. Олдимизда турган учрашувларда зафар қучишга бор кучимиз билан интиламиз. "Ал-Духайл" билан биринчи беллашувдан сўнг ўзимиз учун зарур хулосаларни чиқардик. Рақиб етакчиси Эдмилсонга қарши қандай ҳаракат қилишимизни эртага кўрамиз.
Сайфиев: - Биз учун жуда муҳим ўйин арафасида турибмиз. Майдонда ғалаба учун боримизни берамиз. Аввалги баҳсда рақибдан индивидуал маҳорат соҳиби Эдмилсон ёдда қолди, у "Духайл"нинг энг кучли нуқтаси бўлди. Келаётган ўйинда барчасини тўғрилашга уринамиз. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар