04:45 / 18.04.2022
1 022

Ла Лига. Драматик учрашувда "Реал" "Севилья"ни тиз чўктирди

Ла Лига. Драматик учрашувда "Реал" "Севилья"ни тиз чўктирди
Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 32-турида «Реал» 17 апрель, якшанба куни «Севилья» майдонида меҳмон бўлди.

Учрашувнинг 21-дақиқасида Иван Ракитич жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Орадан кўп вақт ўтмай Эрик Ламела мезбонларнинг иккинчи голини урди.

Иккинчи бўлим дебютида Родриго мадридликларнинг чиройли комбинациясини муваффақиятли якунлади. 82-дақиқада Начо мувозанатни тиклади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Карим Бензема «Реал»га ғалаба келтирган голга муаллиф бўлди.

Ушбу ғалабадан кейин «Реал» очколарини 75 тага етказиб олди ва энг яқин таъқибчиларини 15 очкога ортда қолдириб, якка пешқадам бўлиб турибди. «Севилья» (60) 3-поғонадан жой олган.

«Севилья» — «Реал Мадрид» 2:3
Голлар
: 1:0 – 21 Ракитич, 2:0 – 25 Ламела, 2:1 – 50 Родриго, 2:2 – 82 Начо, 2:3 – 90+2 Бензема.
«Севилья»: Буну, Навас, Диего Карлос, Кунде, Акуня (Гудел, 62), Ракитич, Гомес (Оливер Торрес, 46), Ламела (Окампос, 72), Жордан, Корона (Аугустинссон, 62), Марсьяль (Рафа Мир, 41).
«Реал Мадрид»: Куртуа, Алаба, Милитао, Карвахаль, Модрич (Асенсио, 81), Кроос, Камавинга (Родриго, 46), Васкес (Начо, 81), Вальверде, Бензема (Мариано, 90+5), Винисиус Жуниор.
Огоҳлантиришлар: Камавинга (31), Марсьяль (39), Начо (78), Диего Карлос (80), Оливер Торрес (83), Мариано (90+9).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ла Лига. Драматик учрашувда "Реал" "Севилья"ни тиз чўктирди