23:58 / 18.04.2022
874

Рўзиқул Бердиев: "Эртага ҳимоядаги хатони такрорламасликка ва ҳужумдаги хатоларни тўғрилашга интиламиз"

Рўзиқул Бердиев: "Эртага ҳимоядаги хатони такрорламасликка ва ҳужумдаги хатоларни тўғрилашга интиламиз"
Эртага ОЧЛ "E" гуруҳ 4-тур доирасидаги "Ал Файсали" - "Насаф" ўйини бўлиб ўтади. Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва ҳужумчи Ҳусайн Норчаев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Ал Файсали" жамоаси гуруҳимиз етакчиси бўлиб турибди. Улар учта ўйинда бунга муносиб эканлигини кўрсатишди. Улар билан бўлган биринчи ўйинда мағлубиятга учрадик, эртанги ўйинда олдин қилинган хатоларни такрорламасдан, фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз, - деди Бердиев.

"Биз эртанги ўйинга юз фоиз тайёрмиз. Ушбу ўйинда уч очко билан мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", - деди Норчаев.

- Олдинги ўйиндан келиб чиқсак, "Ал Файсали" айни дамда гуруҳ пешқадами бўлиб турибди. Катта эҳтимол билан эртанги ўйинда олдингидан ҳам кучлироқ "автобус қўйилиши" эҳтимоли жуда ҳам юқори. Жамоангиз шунга тайёрми?
- Буни автобус демаган бўлардим-у, лекин "Ал Файсали" жамоа сифатида яхши ҳимояланар экан, буни фақат бизга қарши ўйинда эмас, балки "Ал Садд"га қарши баҳсда ҳам кўрсатишди. Эртага улар қанчалик зич жойлашмасин, рақиб дарвозасига йўл топишимиз керак. Кеча бу бўйича йигитларга кўрсатма бердик, шунингдек қаерда хато қилганимиз ва қаерда кескинроқ ҳаракат қилишимиз кераклигини тушунтирдик. Эртага ҳимоядаги хатони такрорламасликка ва ҳужумдаги хатоларни тўғрилашга интиламиз.

- Ўтган мавсум ОФК тўпурари бўлган эдингиз, ОЧЛда сизга нима етишмаяпти?
- "Чемпионлар лигаси даражаси ОФКга қараганда бироз кучлироқ экани тўғри. Эртадан бошлаб ҳужумчилик вазифамни уддалашга, яъни гол уришни бошлашга ва бу билан мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламан, - деди Ҳусайн Норчаев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев: "Эртага ҳимоядаги хатони такрорламасликка ва ҳужумдаги хатоларни тўғрилашга интиламиз"