
Ўзбек клубларининг Осиё Чемпионлар лигасидаги иштироки давом этмоқда.
Жумладан, гуруҳ босқичининг 5-турида “Пахтакор” Эроннинг “Сепахон” клубига қарши баҳс олиб боради. Ушбу баҳс 22 апрель куни Тошкент вақти билан соат 22:15 да бошланади. Жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашувида “Сепахон” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
“Насаф”ни эса 5-турда Қатарнинг “Ал-Садд” клубига қарши ўйин кутиб турибди. Ушбу учрашув 23 апрель куни Тошкент вақти билан соат 22:15 да бошланади. Жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" мусобақанинг "D" гуруҳида 3 очко билан сўнгги ўринда бормоқда. "E" гуруҳидан жой олган "Насаф" ҳисобида эса 5 очко бор ва "аждарлар" 2-ўринни эгаллаб турибди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар