20:40 / 22.04.2022
970

Рўзиқул Бердиев: "Эртага гуруҳдаги тўртта жамоа ҳам ғалаба учун ўйнайди"

Рўзиқул Бердиев: "Эртага гуруҳдаги тўртта жамоа ҳам ғалаба учун ўйнайди"
Осиё Чемпионлар лигаси 5-тури доирасидаги "Насаф" - "Ал-Садд" учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Эртага барча жамоалар ғалаба учун ўйнайди, ҳаммамизга ғалаба керак. Чунки бизнинг гуруҳда ҳали ҳеч нарса ҳал бўлиб улгурмади. Тўғри, квартетда энг ёмон ҳимоя ва энг яхши ҳужум бизда бўлиб турибди. Олдинги чизиқдаги самарадорлик фақат ҳужумчиларга эмас, барчага боғлиқ. Эртанги беллашувда ҳам фақат жамоавий футболга эътибор қаратамиз".

Абдувоҳим Неъматов: "Ассалому алайкум. Эртанги ўйин ҳар икки жамоа учун жуда муҳим. Рақибни яхши ўргандик ва ғалаба учун боримизни бериб, мухлислар учун ҳаракат қиламиз. Олдимиздаги вазифани бажарганимиз йўқ, гуруҳдан чиқишимиз керак".

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев: "Эртага гуруҳдаги тўртта жамоа ҳам ғалаба учун ўйнайди"