date
views 2 023

"Насаф" мухлислари учун зўр хушхабар! (гуруҳдаги вазият)

"Насаф" мухлислари учун зўр хушхабар! (гуруҳдаги вазият)
Осиё чемпионлар лигасида 5-тур учрашвлари давом этмоқда. "Насаф" жой олган "E" гуруҳида икки ўйин бўлиб ўтди.

"Ал-Садд" билан баҳс олиб борган "аждарлар" чиройли ўйин кўрсатиб, 3:1 ҳисобида рақибдан устун келди. Бундан ташқари, "Ал-Файсали" ҳамда "Ал-Веҳдат" беллашувида жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Шу тариқа, "Ал-Файсали" ҳисобидаги очколар сони 9 тага етди. Айни вақтда саудияликлар гуруҳ пешқадами бўлиб турибди. Улардан бир очко кам жамғарган Рўзиқул Бердиев шогирдлари иккинчи поғонани банд этган.

Сўнгги турдаги ғалаба вакилларимизни биринчи ўринга олиб чиқиши мумкин. Бунинг учун "Ал-Садд" Саудия клубини 6-тур ўйинида мағлуб этиши ёки дуранг ўйнаши лозим.

Қуйида гуруҳдаги ҳолат билан танишиб чиқишингиз мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Насаф" мухлислари учун зўр хушхабар! (гуруҳдаги вазият)