Замонавий футбол тобора бизнесга айланиб бораётгани факт, аммо айрим вазиятларда истисно бўлади. Айнан шуниси билан бу спорт турини миллионлар ўйини дейишади. Бу қандай омил дейсизми?
Дарҳақиқат, сўнгги йилларда футболнинг кўриниши ўзгариб бормоқда. Айниқса, моддий бақувват жамоаларнинг таркибидаги ижрочилар таблодаги ҳисобга таъсир кўрсатганда бу омил яққол кўзга ташланади. Шунга қарамай, футбол ўз жозибасини йўқотгани йўқ. Бунга ундаги пулдан бошқа факторлар ҳам рол ижро этиши асосий сабаб. Рақиб қанчалар кучли бўлмасин, майдонга чиқиб келаётган жамоа ўз кучига бўлган ишончини сўндирмаса, уни "синдириш"нинг имкони йўқ. Улар сафида ким тўп суриши, футболчилари қанча маош олиши ҳам майдонда иккинчи масала.
"Насаф" ортда қолган 90 дақиқа давомида бир сония ҳам танлаган йўллари хато эканлиги ҳақида ўйламади. Охиригача рақибни хато қилишига ишонди ва босимни давом эттирди. Рақиб қанчалар савияли бўлмасин, Рўзиқул Бердиев шогирдлари ўз устозларининг салоҳиятига суянди. Прессингни тўхтатгани йўқ. Барчаси Акмал Мозговойнинг Санти Касорлага қилган "ҳамла"сидан бошланди. Бирда маош олиб, бирда олмай, ички биринчиликдаги турли муаммоларда чиниққан ўзимизни қора кўз босимни тўхтатмади. Айнан Касорланинг хатосидан сўнг рақиб "сочилиб" кетди.
Мозговой гол киритгач, "Ал-Садд" Қашқадарёдан келган оддий йигитлар аслида яхлит муштга айланган механизм эканлигини ҳис қилди. Кейин иккинчи ва учинчи гол тезлашиб кетди. Бу ўз-ўзидан бўлгандек кўриниши мумкин, лекин ишонинг, ундай эмас. "Аждарлар" тинимсиз босим эвазига рақибнинг ўз кучига бўлган ишончини "синдириб" ташлади. Айнан шу ишонч эвазига биринчи ўйинда 2 киши кам бўлиб 1 очко ишлаган "Ал-Садд" бу сафар ўзидан-да руҳан бақувват клуб олдида ожиз қолди. Қатар юлдузлар лигасида ҳеч кимга таслим бўлмаган Хави Грасия шогирдлари 3 голдан сўнг қаерда юрганини ҳам бир неча сонияга унутиб қўйгани рост. Бу холатни яхшироқ тасвирлаш учун Афсонавий боксчи - Муҳаммад Алининг Жорж Форманга қарши асир жангидан сўнг айтган бир сўзига эътибор қаратинг:
"Мен рақиб кўзида қўрқувни кўрдим. Тинимсиз зарбаларим уни ўзига бўлган ишончини йўқ қилиб бораётганини сезиб турдим. Ваҳоланки, у мендан ёшроқ, кучлироқ ва чаққонроқ эди. Канат олдида турар эканмиз, унинг кўзларидан кўзимни узмадим. Ҳа, ўша оқшом руҳий холатим рақибникидан яхшироқ бўлгани учун ғалаба қозондим. Спортнинг асл моҳияти ҳам шу аслида! Ким ғалабани кўпроқ истаса, у ўшаники бўлади!"
Бокс футболдан қанчалар узоқ спорт тури бўлмасин, Муҳаммад Алининг айтган сўзлари бугунги "Насаф"нинг ғалабаси сирини нимада эканлигини очиб бергандек. Кучли легионерлар, миллионларга ишлайдиган хорижлик мутахассис, йўлга қўйилган ўйин механизми ва Осиёдаги энг ривожланган футбол мамлакатининг тенгсиз клуби бўлишига қарамай "Ал-Садд" "Насаф"га қарши ҳеч нарса қила олмади. "Аждарлар" рақибнинг устун томонларини майдоннинг ташқарисида қолдирган ҳолда, "жанг" қилгани чиқиб келди. Якунда, кўзидаги қўрқувни билдирмаган, ўз кучига бўлган ишонч орқали рақиб юрагига ғулғула солган "аждарлар" рақибни чуқур нокаутга учратди.
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Манба: Sports.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...