16:08 / 24.04.2022
1 298

"Насаф" 1-зарбда тиззасигача, 2-зарбда белигача, 3-зарбда бўйнигача кўмиб қўйди!"

"Насаф" 1-зарбда тиззасигача, 2-зарбда белигача, 3-зарбда бўйнигача кўмиб қўйди!"
ОЧЛ 5-турида "Насаф" ўз гуруҳидаги энг номдор рақиб "Ал-Садд"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга чиқиш имкониятларини анча ошириб олди. Диёр Имомхўжаев "аждарлар"нинг ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдирди:

- "Насаф" яраланган рақибни енгишга ийманди ва унинг ўрнидан туришини кутди. Рақиб ўзига келганида эса биринчи зарбда тиззасигача, иккинчи зарбда белигача ва учинчи зарбда бўйнигача кўмиб қўйди. Бердиев жамоасининг тарбияси шунақа.

Гуруҳ пешқадами бўлиш "Насаф"нинг қўлида эмас (балки "Ал-Садд" ёрдам бериб юбориши ҳам мумкин). Шундай бўлса-да, энг яхши 2-ўринлар қаторида навбатдаги босқичга йўл олиш учун 100 фоизлик имконият сақланиб турибди. Яна биргина қадам қолди
.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Насаф" 1-зарбда тиззасигача, 2-зарбда белигача, 3-зарбда бўйнигача кўмиб қўйди!"