16:39 / 26.04.2022
2 698

Осиё чемпионатидаги энг шубҳали ўйин ва гол (видео)

Осиё чемпионатидаги энг шубҳали ўйин ва гол (видео)
2016 йилда 16 ёшлилар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилганди. Шу мусобақанинг 3-турида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Шимолий Кореяга қарши ўйнашган ва бу учрашув энг шубҳали ва кулгили голларга бой бўлган.

Ўзбекистон жамоаси дарвозабони Жасурбек Умурзоқов 49-дақиқада тўпни ўйинга киритган ва шу копток рақиб дарвозасига бориб, голга айланган. КХДР дарвозабони Чан Пек Хо анча олдинга чиқиб кетган ва тўпга етиб олиши мумкин бўлган жойда йиқилиб тушган. Бундан ташқари, Хо яна 2 та шундай кулгили гол ўтказиб юборган.

Шундан сўнг КХДР дарвозабони шубҳа остига олинган ва жиддий санкцияларга учраган. Ўйиндан бир неча ҳафта ўтиб, Осиё футбол конфедерацияси хулосасига кўра, Хо голни атайлаб ўтказиб юборган. Дарвозабонга 1000 доллар жарима ва 12 ойлик четлатиш жазоси қўлланилган.

Шунингдек, КХДР бош мураббийи Юн Жонг Су ҳам шундай жазога тортилган, Шимолий Корея футбол ассоциацияси эса 20 минг долларга тушган ва 19 ёшлилар ўртасидаги Осиё чемпионатидан четлатилган.

Ҳозир шу дарвозабонлар қаерда, деган савол туғилади. Хо бўйича бирор маълумот топилмади. Умурзоқов эса ўтган йили «Андижон» клубидан кетгач, ярим йил ишсиз юрди. 2022 йил январда «Бунёдкор» жамоаси билан шартнома имзолади, аммо 2016 йилги Осиё чемпионати қаҳрамони ҳозирча захирада ўтирибди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё чемпионатидаги энг шубҳали ўйин ва гол (видео)