951
Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар ҳеч қандай босим ва ҳаяжонсиз эртанги ўйинга тайёргарлик кўришмоқда"
Осиё чемпионлар лигаси 6-тури доирасидаги "Ал Виҳдат" (Иордания) – "Насаф" учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилди.
Унда "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда марказий ҳимоячи Ҳусниддин Алиқулов иштирок этди ва журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
"Мақсадимизга эришишимизга оз қолди. Ҳаммаси ўз қўлимизда. Ақлни ишлатган ҳолда ўйнаб, бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Кейинги босқичга чиқишни ният қилгандик ва бунга яқинмиз. Йигитлар ҳеч қандай босим ва ҳаяжонсиз эртанги ўйинга тайёргарлик кўришмоқда.
"Ал Виҳдат" – "Насаф" сингари очиқ футбол ўйнайдиган жамоа. Ўхшаш тарафларимиз бор. Ҳеч биримизда юлдуз футболчи йўқ. "Ал Виҳдат" ва "Насаф" курашувчан, ҳаракатчан жамоалар сирасига киришади. Қолаверса, икки клубнинг жисмоний тайёргарлиги ҳам деярли бир хил ва яхши ҳолатда.
Эртанги ўйинда максимал кучимизни сарфлашимиз лозим, чунки осон бўлмайди. "Ал Виҳдат" яхши шаклланган жамоа эканлигини кўрдик. Улар бежиз Иордания чемпионати етакчиларидан бири эмас экан", – деди Рўзиқул Бердиев.
"Жамоамиз футболчиларининг кайфияти аъло даражада. Эртага чиройли ўйин кўрсатиб, ғалаба қозонишга интиламиз", – деди Ҳусниддин Алиқулов.
Эслатиб ўтамиз, "Ал Виҳдат" – "Насаф" беллашуви эртага Тошкент вақти билан 22:15 да бошланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда