21:34 / 26.04.2022
1 071

«Интиҳога ҳали эрта»: Ман Сити – Реал баҳсига превью

«Интиҳога ҳали эрта»: Ман Сити – Реал баҳсига превью
Бугун оқшомда «Манчестер Сити» Чемпионлар Лигаси 2021-2022 йил мавсумининг илк ярим финал ўйинида «Реал Мадрид»га қарши майдонга тушади. «Бланкос» ЕЧЛнинг яққол рамзига айланган бўлиб, 13 маротаба ушбу совринни ўзиники қилган, «шаҳарликлар»нинг эса ўтган йилги кумуш медалдан ташқари бирорта арзирли натижаси йўқ.

Икки гранд жамоа ўз чемпионатларида етакчилик қилишмоқда. Мадрид жамоаси деярли чемпионликка эришган эрса-да, «Манчестер Сити» бир ўйин ҳам диққатини йўқота олмайди. Бугунги кунда «Манчестер Сити» Европа футболининг энг номдор жамоаларидан бирига айланиб улгурди. «Реал» ўзаро баҳсда имкониятлари паст баҳоланаётган бўлса ҳам, манчестерликларга бугун осон бўлмаслиги тайин.

Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигаси бош совринини икки маротаба ютган, аммо 2011 йилдан бери ЕЧЛда ғолиб чиқа олмаяпти. «Реал» устози Карло Анчелотти ҳам 2014 йилдаги ғалабасидан сўнг ҳали мусобақада ғолиб чиқмади.

2017 йилда «Монако»га тушунарсиз мағлубият, 2018 йилда «Ливерпул»га қарши тартибсизлик, 2019 йилда Кевин Де Брюйне захирада қолиб кетган «Тоттенхем»га қарши ўйиндаги ожизлик, 2020 йилда «Лион»га қарши ўйинда Гвардиоланинг нотўғри қарорлари ва ниҳоят ўтган мавсум финалидаги Тухелнинг даҳолиги сабаб «Ман Сити» ЕЧЛ орзуси амалга ошмай келаётир.

Мадрид жамоаси эса Роналду клубни тарк этгач ҳали финалгача яқин кела олмаяпти. 2018-19 мавсумида «Аякс»га уйидаги шармандали мағлубият, 2019-20 мавсумида «Ман Сити»дан 1:2 ва 2:1 ҳисобида енгилиши ва ўтган йили «Челси»дан олинган сабоқ мадридликларнинг ЕЧЛдаги сўнгги зафарли юришига ҳам 3 йил бўлишини таъминламоқда.

Бугунги ўйин кескин баҳслар остида ўтиши тайин. Кўплаб экспертлар «Реал» кўпроқ ҳимояда ўйнашини, доминант жамоа «Ман Сити» бўлишини тахмин қилишмоқда. Шаҳарликлар таркибида бир қатор йўқотишлар бор. Булар Кайл Уокер ва Жон Стоунз. Англия жамоаси «Этиҳад»даги тўқнашувда ҳимоя билан муаммоларга дуч келиши мумкин. «Сити»нинг асосий ҳимоячиси Жоау Кансело ҳам майдонга тушмаслиги аниқ бўлиб улгурган.

«Реал Мадрид»да ҳам потенциал йўқотишлар бор. Давид Алаба «Осасуна»га қарши ўйиннинг биринчи бўлими тугагач алмаштирилди. Шунга қарамасдан у «Реал Мадрид»нинг Манчестерга сафари учун қайдномасига киритилди. Кўплаб нашрларнинг ёзишича, бугунги ўйинда Каземеро майдонга тушмайди. Ферланд Менди эса майдонга қайтиши кутилмоқда. Эден Азар, Лука Йович ва Мариано Диаз ўйинни ўтказиб юборади.

Гвардиола жамоаси ҳимояда муаммоларга дуч келаётган бир вақтда, Дон Карлонинг Карим Бенземаси янада хавф ҳосил қилади. Франция терма жамоаси футболчиси Чемпионлар лигасининг сўнгги учта ўйинида еттита гол урди. Бензема Мадриднинг сўнгги 11 ўйинида 15 та гол урган, шу жумладан, «Севиля»да 92-дақиқада ғалаба голини киритган бўлса, «Реал»нинг «Осасуна» устидан қозонган сўнгги ғалабасида иккита пеналтини тепа олмади.

Гвардиола шундай деди: «Биз яхши ҳимояланишимиз керак. Ҳа, Бензема «Челси»га қарши ўйинда кўп гол урди. Лекин нафақат «Челси»га қарши ўйинда, балки ҳамма жамоага қарши ҳам у фантастик рақиб. Биз буни биламиз ва уни тўхтатишга ҳаракат қиламиз».

Пепнинг «Сити»си бугунги «Реал»дан яхшироқ ва барқарорроқ, аммо Мадрид жамоаси мавсум бошидан бери кам баҳоланган имкониятларини реал натижага айлантириб келмоқда.

Манчестернинг асосий юлдузи Кевин Де Брюйнеда ҳам муаммолар бор. Уокер ва Стоунзнинг майдонга туша олмаслиги Бензема ва Винисиус Жуниорни тўхтатишни қийинлаштиради ва жароҳати бўлса ҳам вазият уни майдонга туширишни тақозо этса керак. Бундан ташқари Эмерик Ляпордда ҳам чарчоқ борлиги айтилган.

Шунга қарамасдан, «Сити» ҳужуми анча ўзига ишонч ҳосил қилган. Масалан, Габриал Жесус Уотфорд (5:1)га қарши баҳсда 4 та гол уришга эришди. Бугунги баҳсда ҳам у «Ман Сити» сафидаги энг хавфли футболчи сифатида қабул қилинса, ажабмас.

Тахминий таркиблар:


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Интиҳога ҳали эрта»: Ман Сити – Реал баҳсига превью