Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев фикрларини билдириб ўтди.
"Навбаҳор"нинг олдига қўйган мақсади, таркибдаги футболчиларнинг номлари барчага маълум. Улар шунга яраша ҳар ўйинда борларини беришади. Биринчи ўринда икки жамоага ҳам ўйин учун раҳмат айтаман. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, гол урдик. Жавоб голи узоқ куттирмади. Иккинчи бўлимда мезбонлар кўпроқ ҳужум қилиши кутилганди. Чунки уйда ўйнамоқда. Режамиз қарши ҳужумда ўйнаш эди. Умуман олганда, икки жамоада ҳам ҳеч нарса ўхшамади. Балки дуранг бугунги ўйин учун адолатдан бўларди. Сўнгги дақиқада футболчимиз гол уриб, ғалаба келтирди. "Навбаҳор"га кейинги ўйинларда омад тилайман", – деди Бақоев.
- "Сўғдиёна" яқинда халқаро майдонда иштирок этади. Жамоа натижага асосланган ўйин ташкил қилади. Бу ҳақида фикрингиз қандай?
- Бугун майдонда кураш бўлди. Мураббийнинг вазифаси ҳар бир ўйинда натижа кўрсатиш. Жамоа натижа учун ўйнайди. Биз иккинчи рақам остида ўйнадик. Чунки "Навбаҳор" кучли жамоа. Топ-футболчиларга эга. Халқаро майдонда Жиззах эмас, бутун Ўзбекистон номидан қатнашамиз. Агарда "Навбаҳор" ҳам ОЧЛ ёки ОФК кубогига чиқса, биз ҳам мухлислик қиламиз. Бу ерда битта жамоа эмас, бутун юрт шаъни турибди. Ўйин тугайди. Дўстона муносабатлар йўқолмаслиги керак. Футболда натижа бўлиши учун боримизни берамиз.
- Олдимизга босқичма-босқич ривожланишни мақсад қўйганмиз. Максимал натижа учун ҳаракат қиламиз. Мавсум якунида самарасини кўрамиз. Агарда ўйин дуранг билан тугаганда бунга рози бўлар эдик. Чунки сафарда ўйнаяпмиз. Менинг шахсий фикрим шундай.
- Мураббий сифатида "Навбаҳор"нинг кучсиз чизиқлари ҳақида нима дея оласиз?
- Тенг ва курашларга бой ўйин бўлди. Кучсиз чизиқлар ҳақида гапирмайман. Ўз вақтида "Навбаҳор"да ўйнаганман, фаолиятимни Наманганда якунлаганман. Шу боис ёмон фикр билдирмаган бўлардим. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда