Бугун Осиё чемпионлар лигаси 6-туридан ўрин олган "Ал Виҳдат" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтади. Қаршининг "Насаф" клубида кейинги босқичга чиқиш учун жуда яхши имконият бор.
1."Насаф" ғалаба қозонса ва "Ал Файсали" "Ал Садд"ни юта олмаса (дуранг ёки мағлубият) "Насаф" гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритади ва кейинги босқичга чиқади.
2."Насаф" дуранг ўйнаса гуруҳда иккинчи ўрин билан кейинги босқичга чиқади.
3."Насаф" бир ёки икки тўп фарқи билан мағлуб бўлса ҳам Қарши клуби гуруҳдан иккинчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олади.
4."Насаф" уч ва ундан ортиқ тўп фарқи билан мағлуб бўлса "Ал Виҳдат" гуруҳда иккинчи ўринни эгаллайди ва "Насаф" плей-оффга чиқа олмайди.
Эслатиб ўтамиз, "Ал Виҳдат" - "Насаф" учрашуви бугун, 27 апрель куни Тошкент вақти билан соат 22:15да бошланади.
Кўриб турганингиздек, "Насаф"да кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият мавжуд. Асосийси ҳаммаси жамоанинг ўз қўлида!
Айни пайт ОЧЛ 1/8 финалига йўл олган жамоалар:
1. "Aл-Ҳилол"
2. "Aл-Шабаб"
3. "Фулад"
4. "Ал-Дуҳаил"
5. "Aл-Райян"
6. "Шабаб Aл-Aҳли"
7. "Aл-Файсали"
Маълумот учун, ғарбий минтақада 5 та гуруҳдан 3 та энг яхши 2-ўрин соҳиблари плей-офф босқичига йўл олади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда