10:42 / 27.05.2022
2 386

2022 йилдаги истиқболли IT касблар рўйхати маълум бўлди

2022 йилдаги истиқболли IT касблар рўйхати маълум бўлди
IT-Park бозор трендларига асосланиб, 2022 йилда истиқболли IT касблар рўйхатини тузди.

Web дастурчи
Бу турдаги дастурчилар сайт ва иловалар яратади ва уларни қўллаб-қувватлайди. Web дастурчилар учун 3 та асосий йўналиш мавжуд:

- Fronted (сайтнинг ташқи қисми учун);
- Backend (сайтнинг ички қисми учун);
- Fullstack (иккаласи ҳам).

Пандемия бу касб эгаларига бўлган талабни кескин кучайтирди. Корхоналар самарали IT ечимларини қидирмоқда ва рақамли воситаларни жорий қилмоқда.

Мобил дастурчи
iOs ва Android платформаларида смартфонлардан тортиб соатларгача бўлган ҳар қандай қурилмалар учун иловалар яратади ва уларни қўллаб-қувватлайди.

Ушбу касбга бўлган талаб дунёда юқори. Бундан ташқари, жаҳон бозорида мобил иловаларга бўлган талаб десктопларга қараганда ошиб бормоқда.

Статиста мобил дастурлашининг глобал капиталлашуви 6,3 трлн долларга баҳоланмоқда. Уч йил аввал бу кўрсаткич 1,3 трлн доллар эди.

DevOps муҳандиси
DevOps муҳандиси — маҳсулот яратишнинг барча босқичлари ўртасидаги боғловчи звено: код ёзишдан тортиб релизгача.

Кўплаб компаниялар ушбу амалиётни қўллайди. GitLab тадқиқотига кўра, респондентларнинг 35,9 фоизи ушбу амалиётдан фойдаланади. Бу эса 2020 йилга нисбатан 8,8 фоизга кўпдир.

Киберхавфсизлик бўйича мутахассис
У компьютер тизимлари хавфсизлигини синовдан ўтказишга ихтисослашган мутахассисдир. Бизнес талабига биноан IT инфратузилмасидаги заифликларни топади.

Тадқиқотчиларнинг прогнозларига кўра, глобал киберхавфсизлик бозори 2021 йилдаги 217,9 млрд доллардан 2026 йилга келиб 345,4 млрд долларгача ўсади.

Data-муҳандиси
У юклаб олиш оқимларини ташкил ва маълумотларни қайта ишлайди. У ETL жараёнлари билан шуғулланади.

Маълумотлар миқдори геометрик прогрессияда ўсиб бормоқда, шунинг учун компаниялар улар билан ишлашнинг янги, янада самарали усулларини таклиф қилмоқда.

2021 йилда дата-муҳандисларига бўлган талаб 127 фоизга ошди.

МL мутахассиси
Машинани ўрганиш бўйича мутахассис маълумотлардаги мураккаб доимийликни ўрганиш, муаммоларни ҳал қилишда мустақил равишда ўрганиш мумкин бўлган моделларни яратади.

Gartner тадқиқотчиларининг фикрига кўра, сунъий идрок соҳасидаги инновациялар жадал ривожланмоқда.

McKinsey таҳлилий маълумотларига кўра, бутун дунё бўйлаб ўрта ва йирик бизнеснинг 57 фоизи сунъий идрок ва нейрон тармоқларини ўз иш жараёнларида аллақачон жорий қилган ёки жорий қилмоқчи.

DТ тестер-автоматизатори
У фойдаланувчиларнинг ҳаракатларини тақлид қилувчи ва маҳсулот ёки унинг бир қисмини синаб кўрадиган дастурларни ёзади. Бундай мутахассислар компаниянинг вақтини ва пулини тежайди.

Тестер касби — ривожланаётган IT соҳасига киришнинг энг осон йўлларидан биридир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » 2022 йилдаги истиқболли IT касблар рўйхати маълум бўлди