
Фото: ACS Publication
Хитойлик олимлар «ақлли» ёстиқни яратди. У уйқу сифатини кузатиш ва инсон яхши дам олиши учун боши ҳолатини назорат қилишни билади. Ёстиқни қувватлантириш шарт эмас, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Қурилма ўзига тушган оғирлик ва ишқаланиш ҳисобига қувватланади. У бошнинг ҳаракатини электр токига айлантиришга жавоб берадиган эгилувчан пахмоқ полимерли электр элементларидан тайёрланган.
Хитойлик олимларнинг ихтироси ҳақида батафсил маълумотлар Америка кимёвий ҳамжамияти илмий ташкилоти сайтида эълон қилинган. Ихтирочиларнинг ҳисоблашича, ёстиқ тиббиёт муассасаларида бўйин касалликларидан азият чекаётган бекорларнинг кўрсаткичларини мониторинг қилишда ёрдам беради. Шунингдек, гаджет кароватдан тез-тез йиқилиб тушадиган одамларга ёрдам беради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар