Фото: Novate.ru
Google компанияси шифокорларнинг ўқиб бўлмайдиган «ажи-бужи» ёзувларини тушунарли матнга айлантириб берувчи таржима функциясини ишга туширди. Бу ҳақда TechCrunch портали хабар берди.
IT-гигант анъанавий йиллик анжуманида баёнот беришича, янги функция айни пайтда қидирув тизимида ишлаб турган Google Lens утилитасининг бир қисмига айланади. Бемор шифокорнинг рецептини суратга олади, сунъий интеллект эса у қанақа дори ёзиб берганини аниқлайди. Шифокорларнинг рецептини «таржима қилиш» лойиҳасини ишга тушириш учун Google жаҳондаги кўплаб фармацевтлар билан ҳамкорлик қилди.
Фото: Google
Ҳозирча ушбу функция фақат ҳинд тилида ишлаяпти, чунки Google Lens фойдаланувчилари энг кўп Ҳиндистонда яшайди. Компания илова тилларини географиясини кенгайтириш, инглиз ва бошқа тиллар билан бойитишни ҳам режалаштирган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Қирғизистонда қийин ғалабага эришди, БАА – Қатар ўйинида «ўзбекистонлик» легионер 4та гол урди