Фото: Getty Images
Starlink сунъий йўлдош тизими терминалларининг янги партияси Украинага Полшадан етиб келди, деб маълум қилди мамлакат рақамли трансформациялар вазири Михайло Федоров.
Терминаллар аллақачон мамлакат бўйлаб иссиқлик пунктларига жўнатилган, баъзилари эса энергетика ва тиббиёт соҳаларини қўллаб-қувватлаш учун берилган, дея қўшимча қилди у.
«Бу Полшадан Starlink қурилмаларининг учинчи партиясидир. Олдингилари билан биргаликда - бу 20 мингга яқин терминал», - деди вазир.
Бундан олдин SpaceX ҳозирда Эрон устида 100 га яқин фаол Starlink сунъий йўлдошларига эга экани, улар мамлакатни интернет билан таъминлаётгани айтилганди.
Starlink — глобал сунъий йўлдош тизими бўлиб, ишончсиз, қиммат ёки умуман алоқа йўқ жойларда юқори тезликдаги кенг полосали интернетни таклиф этиш учун SpaceX компанияси томонидан ташкил қилинган.
Ҳозирги вақтда Ер орбитасида жойлашган 3200 дан ортиқ SpaceX Starlink сунъий йўлдошлари дунёнинг энг чекка бурчакларига юқори тезликдаги ва кенг полосали интернетни тақдим этади.
SpaceX Ер орбитасида 12 мингта сунъий йўлдош тармоғини қуришни мақсад қилган. Лойиҳани 2027 йилда якунлаш режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Илон Маск: Европа ўлмоқда!