date
views 7 254

Beepul хизматлари учун тўловни USSD команда орқали амалга ошириш мумкин

Beepul хизматлари учун тўловни USSD команда орқали амалга ошириш мумкин

Beeline Beepul тўлов тизимининг имкониятлари кенгайгани ҳақида хабар беради. Энди абонентлар Beepul тизимини USSD команда орқали рўйҳатдан ўтказишлари мумкин.

Бунинг учун *999# териб рақам ва банк картасининг амал қилиш муддати ҳақидаги кўрсатмаларга риоя қилиш лозим. Маълумотлар тўғри кўрсатилгандан сўнг, абонент хизмат муваффақиятли ёқилгани ҳақида SMS олади, кейин эса Beeline хизматларини тўлаш имкони пайдо бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Beepul – бу банк картаси (UZCARD Online) ёрдамида ҳам абонент сўрови бўйича, ҳам автоматик равишда комиссиясиз телефон балансини тўлдириш имкони. Қўшимча чиқимларсиз роумингда бўлганда ҳам балансни тўлдириш мумкин, шунингдек бир нечта пластик карталарни рўйҳатдан ўтказиш ва тўлов натижалари ҳақида SMS хабар ҳам олиш мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Beepul хизматлари учун тўловни USSD команда орқали амалга ошириш мумкин