date
views 10 644

CLICK картадан картага маблағ ўтказишни йўлга қўйди

CLICK картадан картага маблағ ўтказишни йўлга қўйди

CLICK мобиль тўловлар тизимида Ўзбекистон банклари томонидан муомалага чиқарилган пластик карталар ўртасида пул маблағларини ўтказиш имконияти пайдо бўлди, дея маълум қилинди "Газета.uz" сайти.

Маблағлар бир онлайн-карта ҳисобидан иккинчисига бевосита ўтказилиши мумкин, бунда қабул қилиб олувчининг CLICK орқали рўйхатдан ўтган бўлиши шарт эмас. «Алоқабанк» ва «Агробанк» мазкур тизимга уланган илк банклардан бўлди.

Қабул қилиб олувчининг CLICK орқали рўйхатдан ўтган телефон рақамини кўрсатган ҳолда ҳам пул ўтказиш мумкин (қабул қилиб олувчи рўйхатдан ўтмаган бўлса, ўтказма улангандан кейин қабул қилинади).

Ўтказмалар *880*карта_рақами*сумма# ёки *880*3*телефон_рақами*сумма# USSD-сўровлари орқали амалга оширилади.

Яқин вақт ичида ушбу имконият иловаларда ҳам ишга туширилади

Пластик картадан пул ўтказмаси амалга оширилган пайтда жўнатган фойдаланувчидан 2% миқдорида хизмат ҳақи ушлаб қолинади. Ўтказмаларни ошириш мумкин бўлган пластик карталар чиқарган банклар сони доимий равишда кенгайтирилиб, яқин вақт ичида Ўзбекистон Республикасидаги барча банк-эмитентларни қамраб олиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » CLICK картадан картага маблағ ўтказишни йўлга қўйди