23:40 / 26.12.2023
213

Nio электромобиллар учун инқилобий батареяни тақдим қилди

Nio электромобиллар учун инқилобий батареяни тақдим қилди

Фото: Nio

Хитойнинг Nio компанияси электромобилларга тўлиқ қувватда 1000 км масофани босиб ўтиш имкониятини берадиган янги батареяни намойиш этди. У 2024 йил апрел ойидан оммавий ишлаб чиқарилади.

Таъкидланишича, Nio ижрочи директори Уилям Ли ушбу батареялар ўрнатилган ET7 электромобилида 14 соат ичида 1044 км масофани босиб ўтган. У Чжэцзян провинциясидан Фуцзян провинциясига ўртача 84 км/с тезликда ҳаракатланган.

«Ҳозирги вақтда бу дунёдаги энергияси энг зич батарея ҳисобланади, унинг хавфсизлик кўрсаткичлари ҳам аъло даражада», деди Уилям Ли.

Nio электромобилни анъанавий тарзда қувватлантириш эмас, балки батареясини алмаштириш усулидан фойдаланади. Автомобилга ўрнатилган ноёб механизм, қуввати пасайган батареяни уч дақиқада тўлиқ қувватга эга батарея билан алмаштириш имконини беради. Мижозлар электромобилни батареясиз сотиб олади ва Nio тармоғидаги батареялардан фойдаланиш учун ойлик абонент тўловини тўлайди.

Компания президенти Цин Лихонг сўзларига кўра, батареяни сотиб олиш нархи тахминан 41 минг АҚШ долларига тенг, бу эса Tesla 3 электромобили қийматига тенг. Шу сабабли, компания ўз мижозлари ва умуман электромобиллар учун батарея лизинги тизимидан фойдаланишни қўллаб-қувватлайди.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Nio электромобиллар учун инқилобий батареяни тақдим қилди