
Apple 1 компьютерининг прототипи аукционда 815 минг АҚШ долларига сотилди. Бу ҳақда BBC'га асосланиб Qalampir.uz хабар бермоқда.
Нашрга кўра, Стив Жобс ва Стив Возняк 1976 йилда деярли 200 дона ана шундай компьютернинг прототипини яратишган. Аукционда сотилган намуна фақат платадан иборат. Унда на монитор ва на тизим блоги бор.
Аукционни ташкил этган “Charitybuzz” жамғармаси компьютер савдосидан 1 миллион АҚШ доллари йиғишни режалаштирган эди, аммо унинг охирги нархи 815 минг доллар бўлди.
Тўпланган маблағнинг ўндан бир қисми лейкемия ва лимфома тадқиқоти учун сарфланади. Компьютерни сотиб олган Гленн ва Шеннон Дэллиморнинг сўзларига кўра, улар мазкур намунани мактаб ва университетларда намойиш этишади ва бундан кўзланган мақсад таълим олаётган талаба ва ўқувчиларни илҳомлантиришдир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар