date
views 6 183

Питтсбург кўчаларида ўзи ҳаракатланадиган Uber таксилари пайдо бўлди

Питтсбург кўчаларида ўзи ҳаракатланадиган Uber таксилари пайдо бўлди

АҚШнинг Пенсильвания штати Питтсбург шаҳри фуқаролари, ҳайдовчисиз ҳаракатланадиган Uber машиналарига дуч кела бошлашган. Gizmodo нашрининг ёзишича, улар техник жиҳатдан ҳайдовчисиз ҳаракатланадиган машиналар ҳисобланишмайди. Унинг ҳайдовчи ўриндиғида мутахассис ўтиради ва зарур бўлганда бошқарувни ўз ихтиёрига олади, дейилади "Кун" нашрида.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси Хелен Роснер, Uber бу турдаги машиналари такомиллаштирилган Volvo русумларидан иборат бўлишини билдирганига қарамай, шаҳарда ўзи бошқариладиган Ford машинасига дуч келган.

Шундай қилиб, Питтсбург АҚШнинг Uber такси компаниясига қарашли ўзи юрадиган машиналар пайдо бўлган биринчи шаҳрига айланди. Компанияда маълум қилишларича, вақт ўтиб, бу каби транспорт воситалари нафақат хавфсиз, балки арзон ҳам бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Питтсбург кўчаларида ўзи ҳаракатланадиган Uber таксилари пайдо бўлди