Фото: Europaplus
Бангкокда бўлиб ўтган 45-халқаро автосалонда Таиланднинг Smartech компанияси томонидан Felo TOOZ электромотоциклининг намунаси намойиш этилди.
Фестивалда мазкур гаджет дунёдаги энг катта ва тезюрар мотоцикл эканлиги таъкидланди. У 201 км/соат тезликка бир неча сонияларда чиқа олади.
Фото: Newatlas
Felo TOOZ’га ўрнатилган 35 кВт/соат қувватли аккумулятор 720 километргача масофа учун қувват захирасини таъминлайди. Унинг батареяси тез зарядлаш функциясига эга: атиги 20 дақиқада электромотоцикл зарядини 20 дан 80 фоизгача тўлдириши мумкин.
Фото: Newatlas
Felo TOOZ ёрдамида барча турдаги қурилмалар ва электр жиҳозларининг аккумуляторларини зарядлаш мумкин. Унинг қуввати ҳатто бутун бошли хонадонни энергия билан таъминлашга етади.
Фото: Newatlas
Шунингдек, электромотоциклнинг бой техник таркиби шиналар босими ва тормозлашни мустақил назорат қилиш имконини беради. Мотоциклда 360 даража кенгликда суратга олувчи махсус камералар тизими ҳам ўрнатилган.
Лойиҳа ташкилотчилари мазкур мотоциклни ишлаб чиқариш масаласи ва унинг нархлари бўйича маълумотларни кейинроқ ошкор қилишга ваъда берган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Трамп ғалабасидан кейин Қўшма Штатларни бутунлай тарк этишни режалаштираётган Голливуд юлдузлари
"Octagon 66" турнирида 5 нафар ҳамюртимиз иштирок этади