23:16 / 12.10.2024
39

Олимлар илк марта уйқу пайтида одамлар ўртасида икки томонлама алоқа ўрнатишди

Олимлар илк марта уйқу пайтида одамлар ўртасида икки томонлама алоқа ўрнатишди
Фото: REMspace
Олимлар биринчи марта уйқу вақтида одамлар ўртасида икки томонлама алоқа ўрнатишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Daily Mail REMspace компаниясига таяниб хабар берди.

Нашрга кўра, олимлар махсус ускуналар ёрдамида уйнинг турли бурчакларида ухлаб ётган икки кишининг онгини боғлай олган ва улар ўзаро хабар алмашган.

REMspace бош директори ва асосчиси Майкл Радуганинг маълум қилишича, илгари тушлардаги мулоқот илмий фантастикадек туюлган бўлса, эндиликда бу одатий ҳолга айланиши мумкин.

Тажриба иштирокчиларининг мия тўлқинлари маълумотларни серверга масофадан узатувчи қурилма орқали кузатилган. Иштирокчилардан бири онгли уйқуга кетгач, сервер тасодифий сўз яратган ва уни қулоқчинлар орқали тадқиқотнинг иккинчи иштирокчисига юборган. Тажрибанинг иккинчи иштирокчиси уйғонганида, у сўзни такрорлай олган.

Фото: REMspace
Технология ҳали олимлар томонидан ўрганилмаган. Агар у тасдиқланса, бу уйқу тадқиқотида муҳим босқич бўлади ва руҳий касалликларни даволашда, кўникмаларни ўргатишда ва бошқа кўплаб тадқиқотлар учун фойдаланиш мумкин”, дейди REMspace компанияси.

Олимлар, Уйқу пайтида, Одамлар ўртасида, Икки томонлама, Алоқа ўрнатишди

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Олимлар илк марта уйқу пайтида одамлар ўртасида икки томонлама алоқа ўрнатишди