date

Очиқ космосда 6 соат: Россиялик космонавтлар янги телескоп ўрнатишди

Очиқ космосда 6 соат: Россиялик космонавтлар янги телескоп ўрнатишди

Россиялик космонавтларнинг Халқаро космик станция (ХКС) ташқарисидаги навбатдаги иш фаолияти муваффақиятли якунланди. Очиқ космосдаги ишлар жами 6 соат-у 6 дақиқа давом этди ва бу вақт ичида экипаж аъзолари белгиланган барча вазифаларни тўлиқ бажаришга муваффақ бўлишди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Космонавтлар Сергей Куд-Сверчков ва Сергей Микаев “Звезда” модулига янги радиотелескопни ўрнатдилар. Ушбу ноёб қурилма Қуёшни илк бор терагерц диапазонида тадқиқ қилиш имконини беради. Бу қуёш фаоллигини ўрганишда янги илмий босқич бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, мутахассислар электроника, смартфонлар ва қуёш панелларида кенг қўлланиладиган яримўтказгич материал — галлий арсениди намуналарини олиб чиқишди. Олимлар бундай мураккаб структураларни бевосита орбита шароитида етиштириш имкониятларини синовдан ўтказмоқдалар.

Яна бир муҳим вазифа “Биориск” тажрибаси доирасидаги контейнерни қайтариш бўлди. Бир неча йил давомида очиқ космоснинг экстремал шароитида қолган микроорганизмлар ва ўсимлик уруғлари энди мутахассислар томонидан текширилади. Бу тадқиқот тирик организмларнинг коинотдаги чидамлилигини аниқлашга ёрдам беради.

Космонавтларга станция ичидан Андрей Федяев кўмаклашди. У ЭРА роботлаштирилган қўлини бошқариб, экипаж аъзоларини “Звезда” ва “Наука” модуллари орасида хавфсиз ҳаракатланишини таъминлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Очиқ космосда 6 соат: Россиялик космонавтлар янги телескоп ўрнатишди