Фото: Рақамли технологиялар вазирлиги
Тошкентда бўлиб ўтган «Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги» доирасида рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов журналистларнинг Ўзбекистонда YouTube монетизациясига қўйилган чеклов қачон олиб ташланишига оид саволига жавоб берди, деб хабар бермоқда Gazeta.uz.
Қайд этилишича, Шерматов ўзбек ютуберларига инглиз тилида контент қилишни тавсия этган.
“Менинг тавсиям — YouTube’да кўпроқ четга ишлашга ҳаракат қилиш керак. Чунки монетизациянинг инглиз тилидаги контенти жуда катта. Масалан, Марғилонга борганимда Инҳа университетини битирган талабамизни кўриб қолгандим. У ўзининг YouTube каналида 3D принтерлар рендерини «обзор» қилиб беради. Бир каналига кириб кўринг, «рилс»лари 30 миллион марталаб кўрилган. Чунки инглиз тилидаги аудитория жуда катта. Шунинг орқасидан ойига ўртача 5 минг доллар даромад топяпти. Сиз ўзбекча контент қилиб қанча даромад топа оласиз-у, инглизча контент тайёрлаб қанча даромад топасиз? Шунинг учун тайёр ишлаб турган монетизация механизмидан кўпроқ фойдаланиш керак”, — деган у.
Вазир Ўзбекистонда монетизациядаги чеклов қачон олиб ташланиши YouTube компанияси билан боғлиқлигини, компания ўз режасига кўра ҳаракат қилишини билдирган.
Ҳукумат вакили инглиз тили сингари талабгор тилларда кўпроқ контент қилиш кераклигини таъкидлади. «Менинг таклифим шу. Бизда қачон монетизация очилишини компаниядагиларнинг ўзи режа қилиб, ҳаракат қилади», — деди Шерматов.
2023 йил мартида Комил Алламжонов АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник билан учрашувда мамлакатда YouTube монетизациясини тиклаш борасида фикр алмашганини қайд этганди. «Кўплаб блогерларимиздан YouTube монетизациясининг чекланиши юзасидан мурожаатлар келиб тушган эди. Шу боис учрашувда элчи жаноблари билан ушбу компания вакиллари билан учрашув ташкил этиш ва вазиятни ўрганиш бўйича келишиб олдик», — деганди Алламжонов. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди