Фото: Sotheby’s
Sotheby’s кимошди уйи Ai-Da рассом-роботи яратган портретни савдога чиқаради, деб хабар беради CNN.
Ai-Da дунёдаги биринчи ультрареалист рассом-робот ҳисобланади. Уни Эйдан Меллер ва Engineered Artsе мутахассислари тайёрлаган. Ai-Da бионик қўллари ва кўзларидаги камералар ёрдамида расм чизади. Робот дастурчи аёл Ада Лавлейс шарафига Ai-Da деб номланган.
Робот чизган суратда математик Алан Тюринг тасвирланган. Sotheby’s полотно учун 120-180 минг доллар қўлга киритишни режалаштирган. Аукцион 31 октябр куни очилади.
Фото: Sotheby’s
Ai-Da ўз иши йирик кимошди уйи томонидан сотувга қўйилган биринчи рассом-роботга айланади. Картина, шунингдек, 2024 йилнинг майида БМТга намойиш этилганди.
Фото: Sotheby’s
«Менинг ишларим Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг сунъий интеллектдан масъулият билан фойдаланиш борасидаги тамойилларига мос келади — Алан Тюринг ҳам бунинг тарафдори эди», — дейди мулоқот учун СИнинг илғор тил моделидан фойдаланадиган робот.
2022 йилда робот Билли Айлиш, Даяна Росс, Кендрик Ламар ва Пол Маккартнининг портретларини чизган эди. Ундан бир йил олдин эса Миср чегарачилари Ai-Da рассом-роботни жосусликда гумон қилиб ушлашганди. Хавфсизлик кучлари робот кўзларига ўрнатилган камералар ёрдамида жосуслик қилиши ва танасидаги модем орқали маълумотларни узатиши мумкин деб ҳисоблаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Испанияда Мбаппенинг “пўстагини қоқишяпти”
Таслим бўлган Украина аскарлари АҚШ манфаатлари йўлида ўлишни хоҳламасликларини айтишди
Фигурали учиш. Ўзбекистонлик спортчилар тарихда илк бор Гран-при турнирида совриндор бўлди
Исроилда юк машинаси бекатдаги одамларни босиб кетди (видео)
БМТ Марказий Осиёни «Тинчлик, ишонч ва ҳамкорлик ҳудуди» деб эълон қилди
Украина ҳам, Россия ҳам урушга хорижликларни юбормоқда (фото)
Анчелотти саккиз марта оффсайдга тушган Мбаппе ҳақида нима деди?
Гуржистондаги сайловларда россияпараст партия ғолиб чиқди