Халқаро шифокорлар жамоаси фитнес-трекерлардан фойдаланиш жисмоний тарбия жадаллигига сезиларли даражада таъсир кўрсатмаслигини кўрсатиб беришди. Шу мавзуга бағишланган тадқиқот The Lancet Diabetes and Endocrinology журналида нашр этилди. Бу ҳақида "Кун" нашри хабар берди.
Олимлар йил давомида 800 кишининг соғлиғи (оғирлиги, қон босими ва юрак уриш тезлиги) ва жисмоний фаолият интенсивлигини кузатиб боришди. Тадқиқот иштирокчиларининг айримлари фитнес-билагузук таққани учун пул мукофотлари ҳам олишди.
Дастлабки 6 ойда молиявий рағбатлантириш олган иштирокчилар жисмоний фаолликнинг ортганини қайд этишди. Бироқ бир йилдан сўнг уларнинг кўрсаткичи дастлабки даражага қайтди.
Пул мукофотини олмаган иштирокчиларда бир йил ўтиб, аэробик жисмоний фаоллик давомийлиги ўсиши кузатилди (ўртача ҳафтасига 16 дақиқа). Шунингдек, тадқиқот муаллифларининг сўзларига кўра, бу саломатликни сезиларли даражада яхшилаш учун аҳамиятсиз кўрсаткич саналади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди