Тайваннинг ASUS компанияси ўртача нарх сегментига мансуб 14 дюймли VivoBook Max X441 ноутбукини намойиш қилди. Модель уй ва офисда кундалик ишларни бажаришга мўлжалланган, мобил ва ихчам. Гаджет турли конфигурация ва рангларда ишлаб чиқарилади.
ASUS VivoBook Max X441 қурилмасига Intel’нинг энг содда Celeron чипидан бошлаб еттинчи авлоддаги илғор Core i7 (Kaby Lake архитектураси) процессорилари, шунингдек, 2 ГБ видеохотирага эга NVIDIA GeForce 930MX графикаси ўрнатилади. Ноутбукка 16 Гбгача бўлган DDR4 оператив хотира, 2 ТБ винчестер жойланиши мумкин. Экран конфигурацияга қараб HD ёки Full HD аниқлигида бўлади.
Гаджетнинг габаритлари 348 х 242,8 х 27,6 мм, оғирлиги 1,75 килограмм. Беш хил рангда сотувга чиқарилади. Ҳозирча моделнинг нархи тўғрисида маълумот берилмаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди