
Huawei ва China Unicom ҳамкорлигида дунёдаги биринчи 10Г интернет тармоғи ишга туширилди, деб Mydrivers хабар берди.
Бу янги тармоқ 50G PON технологияси асосида Сюнъан туманида иш бошлади.
Юклаб олиш тезлиги — 9834 Мбит/с, узатиш — 1008 Мбит/с, кечикиш — 3 миллисекунд.
Оддий қилиб айтганда: 90 ГБ 8K фильм — 72 сонияда! Оддий гигабитли тармоқ бунда 12 дақиқа вақт талаб қилади.
Энг қизиғи: бир вақтда бир нечта смарт қурилма ишласа ҳам — тармоқ барқарор. 8K видеолар, булутли ўйинлар, “ақлли уй” тизимлари — ҳаммаси узлуксиз ишлади.
2025 йил бошигача Хитойда 4,25 миллионта 5G базавий станция ўрнатилган — бу ҳам дунё бўйича рекорд!
Сиз 10Г интернетни тасаввур қилдингизми? Қачон бизга етади? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг