
Samsung ўзининг янги флагман смартфони Galaxy S25 Edge моделини тайёрламоқда ва инсайдер маълумотларига кўра, бу компания тарихидаги энг ингичка ва услубли қурилмалардан бири бўлади, деб хабар берди pepelac.news.
Таъкидланишича, Galaxy S25 Edge 13 май куни тақдим этилиши кутилаяпти. Қурилма ҳақидаги техник маълумотлар Samsung’нинг расмий маркетинг ҳужжатларидан олингани айтилмоқда.
Янги смартфон қуйидаги хусусиятларга эга бўлади:
Snapdragon 8 Elite чипсети
One UI 7 операцион тизими
6,66 дюйм AMOLED экран, 120 Гц янгиланиш частотаси
12 ГБ оператив хотира
256 ёки 512 ГБ ички хотира
200 МП асосий камера, 12 МП ультраширокий камера
10 МП селфи камера
3 900 мА/соат батарея, 25 Вт тезкор заряд
Қурилма жуда ингичка — атиги 5,8 мм ва оғирлиги 163 грамм. IP68 ҳимоя стандарти, титаний рамка ва Gorilla Glass Ceramic 2 остида юкори даражадаги мустаҳкамлик кафолатланади.
Galaxy S25 Edge Titanium Icyblue, Titanium Silver ва Titanium Jetblack рангларида чиқиши кутилмоқда. АҚШ бозорида 30 май куни сотувга чиқиши, нархи эса $1100–$1300 атрофида бўлиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар