
Ўзбекистонда электромобилларни қувватлаш шохобчалари сони тобора ортмоқда. 2024 йилнинг 1 май ҳолатига кўра, мамлакат бўйича қувватлаш станцияларининг умумий сони 1399 тага етди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 бараварга кўпдир, деб хабар бермоқда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.
Электромобилларни қувватлаш станцияларининг асосий қисми, яъни 820 таси (59 фоизи) пойтахт Тошкент шаҳрида жойлашган. Тошкент вилояти эса бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда бўлиб, ҳудудда 154 та шундай станция мавжуд.
Қувватлаш шохобчалари сони бўйича вилоятлар орасида Наманган (70 та), Самарқанд (67 та) ва Жиззах (50 та) вилоятлари етакчи ҳисобланади. Бундан ташқари, Фарғонада 43 та, Бухорода 39 та, Қашқадарёда 32 та, Сурхондарёда 27 та, Андижонда 26 та, Навоийда 23 та, Хоразмда 21 та, Қорақалпоғистонда 14 та ва Сирдарёда 13 та қувватлаш нуқталари фаолият кўрсатмоқда.
Ҳозирда республика бўйлаб электромобил эгалари сони ҳам ортиб, ушбу хизматдан фойдаланувчилар сони 92 минг кишига етган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукуматининг ўтган йил ноябрда қабул қилинган қарорига кўра, 2025 йилгача мамлакатда жами 21 548 та электромобилларни қувватлаш станциясини ўрнатиш режалаштирилган. Бу эса келгусида мамлакатда электромобиллар инфратузилмасини янада яхшилаш имконини беради.
ЭлектромобилларҚувватлаш СтанциялариТошкент шаҳриИқтисодиёт вазирлигиНаманган вилоятиЭлектромобил эгалари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг