date

iPhone 17е учун сана маълум: Apple'дан янги OLED смартфон

iPhone 17е учун сана маълум: Apple'дан янги OLED смартфон
Apple компанияси 2026 йил баҳорида янги iPhone 17е смартфонини тақдим этиши кутилмоқда. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг “The Elec” нашри инсайдерларга таяниб хабар берди. Айтишларича, янги смартфон Apple’нинг асосий “е” серияси сифатида ҳар йили янгиланиб бориши режалаштирилган. Бу эса аввалги тартибсиз янгиланиб келган iPhone SE моделларидан фарқлидир.

Маълумотларга кўра, iPhone 17е iPhone 17 сериясига киритилади ва аввалги iPhone 16е ҳамда iPhone 14 моделларида қўлланилган OLED дисплей асосида яратилади. Яъни Apple бюджет моделларини ҳам сифатли экран технологияси билан таъминлашни давом эттирмоқда.

The Elec'нинг ёзишича: “Apple 2026 йил баҳорида OLED экранли, бошланғич даражадаги iPhone 17е смартфонини тақдим этишни режалаштирмоқда. Панел iPhone 16е учун мўлжалланган OLED'дан қайта фойдаланилади.”

Айни пайтда, 120 Гц янгиланиш частотаси масаласи аниқ эмас. Лекин айрим манбаларга кўра, iPhone 17 — Apple’нинг асосий моделлар орасида 120 Гц дисплейга эга бўладиган илк қурилмага айланиши мумкин.

iPhone 17 сериясининг асосий, Pro ва Air версиялари 2025 йил сентябрида тақдим этилиши кутилмоқда, iPhone 17е эса 2026 йил баҳорида чиқади. Apple “е” линейкасини ҳар йили янгилаш орқали бюджет миқёсдаги смартфон бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлашни кўзламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » iPhone 17е учун сана маълум: Apple'дан янги OLED смартфон