date

AirPods ҳукмронлиги: дунёдаги энг кўп сотилган қулоқчин

AirPods ҳукмронлиги: дунёдаги энг кўп сотилган қулоқчин
Симсиз қулоқчинлар технологиясининг замонавий бозори тобора рақобатли тус олмоқда. Бироқ, бу сегментда ҳозирча мутлақ етакчи ўзгаргани йўқ — Apple яна энг юқори поғонани эгаллаб турибди.

Таҳлилчиларнинг сўнгги ҳисоботларига кўра, AirPods дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган симсиз қулоқчин модели сифатида тан олинган. Apple ушбу турдаги қурилмалар бозорининг деярли чорраги — 25 фоизини назорат қилмоқда.

Бундан ташқари, 2025 йил охирига бориб, Apple’нинг глобал улуши 21 фоиз бўлиши кутилмоқда. Бундай салмоқли рақам, компаниянинг маҳсулот дизайни, сифат назорати ва экотизим интеграциясидаги устунликлари билан изоҳланади.

Иккинчи ўринда Xiaomi турибди — у жаҳон бозорида 8 фоизлик улушни қўлга киритган. Ҳиндистоннинг boAt бренди ҳам ривожланишда давом этмоқда: компания 2025 йил якунлари билан 5 фоиз улушни таъминлаши тахмин қилинмоқда.

Кейинги ўринлар эса технологик гигантлар Samsung ва JBL’га тегишли — уларнинг ҳар бири бозорда 5 фоиздан кам улушга эга.

Таҳминларга кўра, симсиз қулоқчинлар саноати 2025 йил охиригача қўшимча 3 фоизга ўсишни қайд этади. Бу суръат ҳеч бўлмаганда 2028 йилгача давом этади, дея таъкидлашмоқда бозор таҳлилчилари.

Соҳадаги шиддатли рақобат эса янги инновациялар, нарх сиёсати ва мижоз эҳтиёжларига мослашувдаги курашни янада қизитиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » AirPods ҳукмронлиги: дунёдаги энг кўп сотилган қулоқчин