date

OpenAI моделлари илк бор AWS орқали тақдим этилди

OpenAI моделлари илк бор AWS орқали тақдим этилди

OpenAI ўз моделларини илк бор Amazon Web Services (AWS) орқали ишлатиш имконини расман эълон қилди, деб TechCrunch.com хабар берди.

Эндиликда фойдаланувчилар OpenAI’нинг GPT-4o, GPT-4, GPT-3.5 каби моделларидан Amazon Bedrock орқали фойдаланишлари мумкин. Бу моделлар энди AWS инфратузилмасига тўғридан-тўғри интеграция қилинган.

OpenAI ва Amazon ўртасидаги бу ҳамкорлик ишлаб чиқувчилар, тадбиркорлар ва ташкилотларга AI’дан осонроқ ва масштабли фойдаланиш имконини яратади.

Amazon Bedrock – турли AI моделларини битта жойда тақдим этувчи платформа ҳисобланади ва у орқали фойдаланувчилар APIлар ёрдамида ўз иловаларига сунъий интеллектни жорий қила оладилар.

AWS орқали OpenAI моделларидан фойдаланиш имкони АҚШда фаол бўлиб турибди ва яқин вақтда бошқа минтақаларга ҳам кенгайтирилиши кутилмоқда.

Бу қадам OpenAI моделларининг кенг тарқалиши ва корпоратив мижозлар учун қулайроқ интеграцияни таъминлаши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » OpenAI моделлари илк бор AWS орқали тақдим этилди