date

Пекинда роботлар дўкони очилди: инсон қиёфасидаги моделлардан ошпазларгача

Пекинда роботлар дўкони очилди: инсон қиёфасидаги моделлардан ошпазларгача
Хитой пойтахти Пекинда янги “Робот Малл” дўкони иш бошлади. Бу ерда Алберт Эйнштейн қиёфасидаги ҳаётий ўлчамдаги гуманойид роботлардан тортиб, механик официантларгача 100 дан ортиқ турдаги маҳсулот сотувга қўйилган. Дўкон мамлакатда инсон қиёфасидаги ва маиший роботларни сотишга ихтисослашган илк савдо масканларидан бири ҳисобланади.

Робот Малл автомобил дилерлик марказига ўхшаш тарзда ишлайди – харид, эҳтиёт қисмлар ва техник хизмат кўрсатиш хизматлари бир жойда тақдим этилади. Роботлар нархи 2 минг юандан (278 доллар) бир неча миллион юангача боради. Харидорлар ит кўринишидаги моделлар, шахмат ўйнайдиган роботлар ва бошқа интерактив қурилмаларни синаб кўришлари мумкин.

Дўкон ёнида мавзули ресторан жойлашган бўлиб, у ерда мижозларга хизмат кўрсатиш ва таом тайёрлашни роботлар амалга оширади. Савдо марказида 200 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий брендлар роботларини намойиш қилмоқда.

Робот Малл очилиши Пекинда бошланган Беш кунлик Жаҳон Робот Конференцияси билан бир вақтда бўлиб ўтди. Унда 200 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий компаниялар 1 500 дан зиёд ишланмасини тақдим этмоқда. Шунингдек, 14–17-август кунлари илк бор Жаҳон Гуманойид Роботлар Ўйинлари ўтказилади, унда 20 дан ортиқ давлат жамоалари енгил атлетика, рақс ва футбол бўйича беллашади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Пекинда роботлар дўкони очилди: инсон қиёфасидаги моделлардан ошпазларгача