Peopletalk нашрининг ёзишича, халқаро тадқиқотчилар жамоаси инсон ва робот ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлайдиган янги технологияни ишлаб чиқди. Янги тизим роботларга ўз хатоларини аниқлаш ва уларни реал вақтда тузатиш имконини беради.
Лойиҳа саноат ва ишлаб чиқариш жараёнларидаги мулоқотни соддалаштиришга қаратилган бўлиб, унинг асосида Retrieval-Augmented Generation (RAG) технологияси ҳамда махсус «ноёб созланган трансформер нейрон тармоқлари» ётади.
Асосий инновация — regret-based learning (афсусланишга асосланган ўқитиш) механизми. Бу метод орқали робот ўз хатоларидан сабоқ олиб, кейинги ҳаракатларини тўғри йўналишда амалга оширади.
Мутахассислар таъкидлашича, бундай тизим ишлаб чиқариш жараёнида хатолар сонини камайтиради, самарадорликни оширади ва инсон учун қулай иш муҳитини яратади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!