Италия чемпионати — А Сериянинг 3-туридан ўрин олган баҳсда Римнинг «Рома» клуби ўз майдонида «Торино»ни қабул қилди. Жамоа мухлислари кутган ғалаба ўрнига, римликлар имкониятни бой берди ва туринликларга қарши йўқотишга учради.
Учрашув тақдири ягона гол билан ҳал бўлди. 59-дақиқада Жованни Симеоне тўпни дарвозага жойлаб, «Торино»га қимматли 3 очко олиб келди. Шу билан бирга, бу «Рома»нинг янги бош мураббийи Жан-Перо Гасперини қўл остидаги илк мағлубияти сифатида қайд этилди.
Учрашувдан кейинги ҳолатларга назар ташласак, «Рома» 6 очко билан турнир жадвалида 4-поғонада қолмоқда. Туринликлар эса мавсумдаги биринчи ғалабасини қўлга киритиб, 4 очко билан 7-ўринга кўтарилишди.
А Серия. 3-тур
14 сентябр, «Олимпико»
Рома — Торино 0:1
Гол: Симеоне (59).
Рома: Свилар, Эрмосо (Челик, 79), Манчини, Ндика, Уэсли, Анхелино (Эл Шаарави, 80), Коне, Кристанте (Писилли, 65), Ал Айнауи (Фергюсон, 46), Соуле, Дибала (Балданзи, 46).
Торино: Исраэл, Исмайли, Марипан, Коко, Лазаро, Аслани (Тамез, 80), Казадеи (Илич, 64), Бираги, Нгонге (Абуҳилол, 64), Влашич (Анжорин, 84), Симеоне (Адамс, 65).
Огоҳлантиришлар: Аслани (32), Исмайли (35), Уэсли (53), Анхелино (77), Абуҳилол (81).
Римликлар кейинги турда хатоларни такрорламаслик учун бор кучини сафарбар этишлари шарт. Туринликлар эса руҳий кўтаринкилик билан навбатдаги баҳсларга тайёргарлик кўради.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!