date

Туркия электр таъминоти узилишларини АҚШ киберҳужумлари билан изоҳлади

Туркия электр таъминоти узилишларини АҚШ киберҳужумлари билан изоҳлади

Туркия Энергетика вазири Берат Албайрак мамлакатда тез-тез содир бўлаётган электр таъминоти узилишларини АҚШ ҳудудидан уюштирилган киберҳужумлар билан изоҳлади, деб ёзади Спутник агентлиги.

"Кеча биз АҚШ томонидан ёппасига уюштирилган киберҳужумлар гувоҳи бўлдик. Ҳужумлар вазирликнинг турли департаментларига систематик равишда амалга оширилди, лекин биз уларнинг барчасини қайтардик", — деди Албайрак маҳаллий телеканал эфирида.

Охирги вақтларда электр таъминоти узилиши Истамбул шаҳри ва унинг атррофида тез-тез содир бўлаётган ва ушбу туфайли аҳоли томонидан кўплаб арзномалар келиб тушаётган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Туркия электр таъминоти узилишларини АҚШ киберҳужумлари билан изоҳлади