
Япония технология олами навбатдаги сенсацияни намойиш этди — Science компанияси одам ювинтирувчи инновацион қурилма, Mirai Human Washing Machine’ни расман сотувга чиқарди. Компания вакили 28 ноябрь куни айтганидек, қурилманинг баҳоси 60 миллион иен, тахминан 384 минг доллар атрофида. Бу ҳақда The Chosun маълум қилди.
Фойдаланувчи 1×2,5×2,6 метр ўлчамли капсулага кириб, бор-йўғи 15 дақиқада “тўлиқ ювиниш”дан ўтади. Машинанинг энг муҳим хусусияти — кўзга кўринмайдиган микропуфакчалар тери тешикларига кириб, чуқур тозалаши. Шунга қўшимча равишда, орқа томонга ўрнатилган сенсорлар соғлиқ ҳолатини баҳолайди, экранда эса видеолар ва мусиқа орқали фойдаланувчига дам олиш ёрдам берилади.
Science вакили Сачико Маекуранинг таъкидлашича: “Бу машинa нафақат танани, балки руҳни ҳам тозалайди”.

Mirai апрел ойида Осака-Кансаи Expo‘да илк бор намойиш этилганидаёқ 40 минг киши уни синаб кўришга рўйхатдан ўтган. АҚШдаги йирик курорт компанияси қизиқиш билдиргач, қурилма сотувга қўйилди. Осакадаги меҳмонхоналардан бири Mirai’ни биринчи бўлиб сотиб олган.
Компания машинани фақат 50 дона қилиб ишлаб чиқаришини билдирган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.