
W0rm ники остида машҳур россиялик хакер Спрашивай.ру аноним сервисининг базасига кириб, унинг фойдаланувчиларига тегишли 6.7 млн фойдаланувчининг паролларини ўғирлашга муваффақ бўлди. Бу маълумотлар интернетга очиқ жойлаштирилган, деб ёзади Kun.uz.
Барча маълумотлар жойлашган электрон база файл алмашиш сервисларидан бирига жойлаштирилган. Бир қанча одамлар аллақачон уларни кўчириб олган.
Маълум бўлишича, жами 6.72 млн пароллар жами 178 матнли файлга сиғдирилган. Уларнинг ҳар бири электрон почта, фойдаланувчининг исми ва пароли, IP манзили ҳақидаги маълумотлардан иборат. Айрим ҳолатларда маълумотлар янада тўлиқроқ. Мутахассисларнинг фикрича, Спрашивай.ру сервиси ушбу маълумотларни жиддий тарзда ҳимояламаган, шу боис у осонликча хакерлар қўлига тушган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар